Девона Пойга

Ва учиб кетар деразаларим
Бирин-кетин чиқишар эшиклар
Курсига нима бор билмадим аммо
Эргашар чиққанлар ортидан

Яланғоч хонада
Бир ўзим

Бу хона кўтаролмас сукунат юкини
Хунук қалтироққа бўлади банди
Қўрқита бошлайди
Чиқ дейди
Кет дейди
Йўқол дейди

Қаерга кетаман
Эшик йўқ очилгучи
Деразалар йўқ учгучи

Ниҳоят
Хона ҳам йиғиштирар кўч-кўронини
Эргашар
Айтганим фақат
Эй девона пойга
Девона пойга!

IMG_9815.JPG

Leave a comment