Daily Archives: May 24, 2014

F.Kdan

“оҳ бу зиёфатда
юрагимни қиймалаб қўйдим
жигаримдан кабоб
кўз ёшлардан шакароб
ва новвотдай товланар
бу оғу
ё қайғу
меҳрли меҳмон
туз ҳам тотмадинг
дардим дастурхон
дардим дастурхон”