Daily Archives: April 7, 2011

Yana daraxt…

 

Йилларки

бир дарахт чарчади

Бетиним гулламоқликдан

Ва ҳар баҳор шаккок Шамоллар аямасди Чарчаган дарахтнинг гулларини

Тўкарди бешафқат

Тўшарди кафандай пойига

ҳар ёз кутди

ҳар куз кутди

қишда дарахт ҳаммага қўшиб

ўзини ҳам буткул

унутди

ва йилларки

томирлари ерга тирмашар

ерни остин устин қилгудай қақшар

йилларки

бу тинч Зилзиладан Дунё бехабар эди

аммо бир йил

бир бор

бу дарахт яна гуллади қийғос

шафқат қилди шафқатсиз баҳор

шамоллар ҳам солмади уввос

нима эди меваси билмам

билганим

нимжон шохлар сассиз эгилди тунда

нимжон шохлар сассиз синдилар

бу Дарахт

бир дарахт каби

ибтидони кўрди

интиҳони кўрди

ёмғир қуйди то тонгга қадар

йилларки гуллари т

                                   ў  

                                       к

                                           и

                                               л

                                                    д         

                                                         и

йиғламади бирорта Фасл

йиғламади бирорта Фасл