Daily Archives: December 6, 2009

>Yam yashil

>Ям яшил тушлари тутдай тўкилиб



Чўғранг япроқларга тўлмоқдами боғ


Мани унутганни ёд этмоқ бўлиб


Оппоқ уйқусидан уйғондими тоғ


Келдими эшигим остига титраб


Кўзлари денгизга тўлган ҳурлиқо


Бу оташ ичинда осмонга қараб


Қанотларим керган – менманми Худо


Худойим аслида ҳолат янгимас


Тўкилмас япроқлар ортиқ пойимга


Мани унутганни унутиб бўлмас


Ям яшил тушларим тўлган оҳимга