>
Тошдай бағир
Ёриб бўлмас уни
Уринма
Чамалама қимматимни, дўст
Қотиб қолган кўз
Фақат денгиз аксланар унда
Музлагандир
Эритмагин уни – эритма
Ахир сан билмассан ҳимматимни
Очиқ қолган қўллар
Дуога
Тангри марҳамати билан силанган бу бош
Тангри марҳамати билан қилинган калом
Агар санга айтсам
Шу тошдай бағирнинг ичида бир гул – иймон
Музлаган нигоҳдаги денгиз – муҳаббат
Кел энди
Бағрим тош бўлса ҳам
Денгиз музлаган эсада – ҳар ҳол
Тош остида гулимни кўргин
Муз остида муҳаббатимни…