>…

>

Чок чокидан узилганлари
Чок чокидан узилганлари
Чок чокидан узилганлари

томчилаган нима кўксингдан
сўроқлаган кимдир тушингда

ошиққансан бунчалар абгор
интизорсан кимга – хароба
ким эшитар чақирсанг агар
кимдир хонишингга баробар

нимадир у парчалаганинг
ёв енгдими дўст ўлдирдими
кимдир ахир қаршилаганинг
ё нимами – асраганларинг

етар юлдуз нур сочсин энди
қуёш тунда дур чочсин энди
кўнгил нурга кўз очсин энди

боғланажак узилганларим
тикланажак бузилганларим
гуллаяжак музлаганларим

Leave a comment