Daily Archives: September 14, 2007

>Qo’shiq 2

>Бу гал
Осмон яқинроқдай эди
Қанотларим сочингдан узун
Тушим ҳам ўнгим ҳам бирдай
Бахтиёр
Бу гал учиш осон эди
Қанотларим ишқдай мустаҳкам
Қанотларим

Эҳ
Бу гал бошқа галлар келмас дедимми
Бу гал энди кетмас дедимми
Кўнгил барча асрордан холи
Тушим ўнгим бирдай дедимми

Худойим
Бу гал
Дардми бошқача
Даво давомими
Бошқача

Худойим
Келарми бошқа галлар
Келсинми бошқа галлар
Келсин
Бошқа Галлар