(Tilimni Bilmaganga…)
Тугалламанган тугаллик
Тилимни Билмаганга
Юрак бир япроққа интиқ
кўз истар дийдорни
девона дайди
қўлимда
дунёдаги энг гўзал тошлар
энг шаффоф дераза
қуёшга қараган
ойга интизор
отаман уларни
етмайди
деразангдан бир қара
ҳеч нарса ўзгармас шунда ҳам ишон
фақат бир мартагина қара
япроқ узилмаси
тош отилмаси
кўз йиғламаси
ўзгармаси
ҳеч нарса
менга бир қара
юрак бир япроққа зор
кўз ҳамон бедор
ўзим девонаман мажнундан бери
лайлидан нари
очилмас дераза – уйғоқман
отилмас бу тошлар
менинг меним яратган сеним
уйғонмас
тўкилмас
сиғмас
на кўнгилга
на кўзимга
чунки
юрак битта япроққа
япроққа
